Депутат ташаббуси билан эҳтиёжманд оилага уй-жой қурилмоқда

30.07.2024 15:07:46

Фарғона туманидаги Оқбилол маҳалласида яшовчи Насибахон Олимова оиланинг суянчиғи автоҳалокат туфайли вафот этган сўнг 2 нафар вояга етмаган фарзанди билан мунғайиб қолади. Натижада эҳтиёжманд оиланинг топган пули шу чоққача рўзғор ташвишларидан ортмай келаётганди. Бироқ аёлнинг нураб қолган уйи «адолатчилар»нинг эътиборидан четда қолмади.

Гап шундаки, Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгашидаги «Адолат» СДП депутатлик гуруҳи аъзоси, туман Кенгаши депутати Аҳрорбек Эркабоев ташаббуси билан  Н.Олимовага ҳомийлар қўллаб-қувватлаши орқали 3 хонали янги уй-жой қуриш бўйича бошланғич режаларни амалга оширишга киришилди. Ҳозирда уйнинг замонавий лойиҳаси яратилиб, зарур маблағ миқдори белгиланди ҳамда қурилиш ишлари бошлаб юборилди.

Шунингдек, саховатпеша инсонлар томонидан оиладаги қиз фарзандларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллашига кўмаклашиш, Н.Олимованинг ижтимоий муҳофазасини таъминлаш бўйича ёрдам кўрсатиладиган бўлди. 

 

 

Гулчеҳра АҲМЕДОВА,

«Адолат» СДП

Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+