Депутат ташаббуси билан иккита маҳалла газлаштириладиган бўлди

13.08.2024 10:08:22

Мамлакатимизда аҳоли, айниқса, қишлоқ одамларининг кундалик  яшаш шароитларини яхшилаш, турмуш фаровонлигини  ошириш  масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳукумат томонидан бир неча йиллардан бери амалга оширилаётган «Обод маҳалла – обод хонадон – обод кўча» дастури ҳам  ана шу йўналишдаги улуғвор  ишларни юқори босқичга кўтаришга хизмат қиляпти.

Ўзбекистон «Адолат» СДП ташкилотларидан сайланган депутатлар ҳам вазифа масъулиятини тўғри тушуниб, аҳоли хонадонларига тез-тез бориш орқали одамларни қийнаётган масала ва муаммоларни бартараф этиш, йўллар ҳолати, ичимлик суви, табиий газ ва электр энергияси таъминотини яхшилаш бўйича мутасаддилар иштирокида зарур чора-тадбирлар белгиламоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати  Махфурат Хушвақтова Муборак туманидаги Бўстон ва Хўжамуборак маҳаллалар аҳолиси билан юзма-юз мулоқот қилганида, фуқаролар ўзлари яшаб келаётган хонадонларини табиий газ билан таъминлашда муаммоларга дуч келишаётганини маълум қилишди. Депутат маҳалла фуқароларининг  арзини масъуллар иштирокида ўрганди. Энг аввало, бу ишга масъул бўлган идора аниқланди. Шундан сўнг депутат  Бўстон  ва Хўжамуборак МФЙда яшаб келаётган  аҳоли хонадонларини  табиий газ билан таъминлаш  учун газ қувурларини тортиш юзасидан Муборак газни қайта ишлаш заводи мутасаддиларига   тегишли кўрсатмалар берди. 

Муҳими, шу кеча- кундузда  масъуллар  иккала маҳалладаги хонадонларни табиий газ билан таъминлаш учун йирик темир трубаларни ётқизиш  режасини белгилаб олишди.

 

 

                                   «Адолат» СДП

Қашқадарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+