Депутат ташаббуси билан ижтимоий кўмакка муҳтож фуқарога моддий ёрдам кўрсатилди

15.04.2022 15:04:06

Инсонларнинг дарду ташвиши билан яшаш инсонийликнинг энг олий кўринишидир. Бу борада Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгаши “Адолат” СДП депутати А.Аҳмедовнинг саъй-ҳаракатлари таҳсинга лойиқдир. Депутат мунтазам равишда ижтимоий кўмакка муҳтож фуқаролар ҳолидан хабар олиб, уларнинг муаммолари билан қизиқиб, амалий ёрдам кўрсатишда жонбозлик кўрсатиб келмоқда. Жумладан, депутат А.Аҳмедов ташаббуси билан партиянинг “Саховат беназир қадрият” лойиҳаси доирасида шаҳарда жойлашган “О.ХўжаевМФЙда яшовчи имконияти чекланган Лола Чориева ҳолидан хабар олиб, 500 минг сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди.

Ушбу кўмакдан мамнун фуқаро Лола Чориева ўз миннатдорчилигини қуйидагича баён этди:

Депутатимизнинг ёрдамидан бошим кўкка етди. Илоҳим мана шундай саховатпеша инсонлар кўпайсин. Депутат А.Аҳмедов маҳалламиздаги бемор фуқаролар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан доимий равишда хабар олиб, кўнглимизни тоғдек кўтариб келади. Биз бундай эътибордан, ҳар бир инсоннинг қадрини улуғлаган юртбошимизнинг сиёсатидан жуда ҳам мамнунмиз.

Мухтасар ЗОХИДОВА,

“Адолат” СДП Бухоро вилоят

матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+