Янгиликлар 1945
Депутат ташаббуси билан “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ўтказилди
Юртбошимиз ташаббуси билан 30 июнь – Ёшлар куни этиб белгиланган бўлиб, ёшлар учун ўзига ҳос қувончли байрам бўлиш билан бирга, уларни янги, юксак марраларга чорловчи, жонажон Ватанимизга садоқатини янада кучайтирувчи рағбатга айланди.
Мазкур сана муносабати билан “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида бўлиб ўтаётган ёшлар ойлиги Фарғона вилояти Бувайда туманида ҳам кўтаринки кайфиятда бошланди. Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Нодиржон Жумабоев ташаббуси билан Бувайда тиббиёт коллежида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.
Учрашувда “Деҳқонобод” МФЙ ёшлари туман прокурори Ш.Миржавҳаров билан суҳбатлашди. Прокурор ўтган давр мобайнида ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича мамлакатимизда, жумладан, туманда амалга оширилган ишлар бўйича маълумот берди. Ёшлардаги мавжуд муаммолар ҳамда таклифларини тинглади. Зарурларига ҳуқуқий тушунча берди. Аксарияти тегишлилиги бўйича мутасадди ташкилотлар билан биргаликда ҳал этиладиган бўлди.
Шунингдек, учрашувда ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда бир қатор мутасадди ташкилотлар раҳбар ва ходимлари иштирок этиб, ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар.
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг