Депутат текшируви: ҳайдовчиларга жарималар асоссиз қўлланилган

09.10.2020 13:10:56

Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳридаги Сайилгоҳ кўчасида кўплаб тадбиркорлик субъектлари фаолият юритиб келади. Улар  фаолиятининг ривожланиши маҳаллий бюджетга солиқларни ўз вақтида келиб тушишини таъминлаш билан бирга вилоятимизга келаётган хорижлик сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатилишига замин яратади. Бироқ йўл бўйида жойлашган умумий овқатланиш шаҳобчалари, кафе, ресторанларга келаётган мижозлар бошқарувидаги автоуловни сариқ чизиқ чизилган йўл четига қўйганларида, 3.27 йўл белгиси ўрнатилмаган бўлса-да,  уларга нисбатан йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторлари томонидан йирик жарималар қўлланилмоқда.

Тадбиркор Дониёр Абдуллаевнинг сўзларига кўра, бу ҳолат ўз навбатида мижозларнинг сони камайиши ва даромаднинг озайишига сабаб бўлмоқда.

Мазкур масала юзасидан тадбиркорларнинг мурожаати Фарғона вилоят ишчи гуруҳи, жумладан халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутати Шерзод Каримов иштирокида ўрганилди ва масалага ойдинлик киритилди. Тушунмовчиликларга сабаб бўлаётган йўл белгиси олиб ташланиб,  тадбиркорлик фаолиятини  юритишга  шароит яратиб берилди.

-Фарғона вилоят ИИБ ЙҲХБ ҳам мазкур масала юзасидан ўз муносабатини билдирди, – дейди депутат Ш.Каримов. – Демакки қоидага кўра, йўл четига сариқ чизиқдан ташқари 3.27, яъни “тўхташ таъқиқланган” йўл белгиси ўрнатилган бўлса жарима асосли ҳисобланади. Агарда сариқ чизиқ бўла туриб, тўхташни таъқиқловчи белги ўрнатилмаган бўлса, у ҳолда жарима қўллаш мумкин эмас. Ўрганишлар давомида юқоридаги масала юзасидан қилинган мурожаат ижобий ечимини топди. Шу ўринда айтиш керакки, қонун тўғри татбиқ этилсагина эътирозларга, ортиқча оворагарчиликларга асло ўрин қолмайди.

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят кенгаши матбуот хизмати 

Улашинг!

Билдирилган фикрлар

Исраилова
2020-10-09 13:41:37
Фаргона вилоят партия Кенгаши раиси Ш.Каримов купчиликни дуосини оляпти.

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+