Янгиликлар 982
Депутат тўйга тўёна қилди
Чилонзор туманининг 20 мавзесида истиқомат қилувчи Мақсуда Пармонова оиласи анча пайтдан буён маҳалладаги «Темир дафтар»да рўйҳатда туради. Турмуш ўртоғи кўпдан буён бемор, меҳнатга лаёқатсиз, ўғли эса ногирон бўлгани боис М. Пармонованинг якка ўзи оила боқувчиси бўлиб ишлайди.
Яқинда мазкур оила ногирон фарзандининг никох тўйини ўтказди. Албатта, бугунги замон талабидан келиб чиқиб тўй қилиш осон иш эмас. Шу боис, Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгаши депутати Мирзохид Абдуқодиров тўйга тўёна сифатида санъаткорлар ташрифини ўз зиммасига олди. Шунингдек, туман ҳокимияти ёрдамида уй-жойини таъмирлаш учун оилага 5 миллион сўм ўтказиб берди.
Ҳайрли ишлар албатта, ўз натижасини бериши, халқнинг қилган дуолари бежиз кетмаслиги, шубҳасиз. Депутатнинг бу ҳайрли ишидан оила аъзолари жуда ҳам мамнун.
Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,
«Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг