Янгиликлар 1671
Депутат томонидан аёллар ўртасида тиббий кўрик ўтказилди
Халқ депутатлари Фурқат туман Кенгаши депутати Шоҳида Мирзааҳмедова ташаббуси билан “Болтакўл” МФЙ ҳудудида 30 ёшдан юқори бўлган аёллар учун тиббий кўрик ташкил этилди.
Туман марказий поликлиникасининг 10 дан зиёд мутахассислари иштирокида 70 нафар аёллар саломатлиги тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларга соғлом турмуш тарзига, белгиланган санитария қоидаларига риоя қилиниши юзасидан керакли тушунчалар берилди. Аниқланган касаллик белгиларига қараб 18 нафарига бепул дори-дармонлар, 12 нафарига кўзойнак топширилди.
Тиббий кўрикнинг ўтказилиши мен каби аёлларга катта кўмак бўлди, – дейди 47 ёшли Шарифахон Акбарова. – Бир неча йилдан буён қандли диабет хасталигидан азият чекаман. Мутахассислар ҳолатимни ўрганиб, туман марказий шифохонасида стационар даволанишим учун йўлланма беришди. Шу билан бирга, тиббий кўрик тавсиясига асосан ногиронлик нафақаси белгиланадиган бўлди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг