Янгиликлар 941
Депутат томонидан фуқарога ногиронлик аравачаси етказиб берилди
27.12.2022 05:12:15
Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши депутати М.Меҳмонов ижтимоий таъминотга муҳтож, ногиронлиги бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларга кўмак беришни энг муҳим вазифаларидан бирига айлантирган. Шунга кўра, «Кокилон» МФЙда яшовчи Ж.Орипов ҳам депутат томонидан йўқланиб, ҳолидан хабар олинди.
Фуқаро бемор бўлганлиги учун унга ногиронлик аравачаси зарур эди. Депутат шароитини инобатга олган ҳолда зарур бўлган ногиронлик аравачаси ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берди.
«Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши Матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг