Янгиликлар 2501
Депутат томонидан ижтимоий таъминотга муҳтож фуқарога уй қуриб берилди
Халқ депутатлари Данғара туман Кенгаши депутати Равшан Якубжонов туман 16-, 46- сонли мактабгача таълим ташкилотларида бўлиб, шароитлари билан танишди. 16-МТТда иситиш тизимида носозликлар борлиги аниқланиб, туман ҳокимлиги мутасаддиларига мазкур муаммо ҳал этилиши юзасидан мурожаат қилди. Ҳозирда масъуллар томонидан муаммо бартараф этилмоқда.
Туманнинг “Яшик” МФЙ Яшик қишлоғи, Достон кўчасида депутат бошчилигида тадбиркорлар кўмаги, маҳалла аҳолисининг саъй-ҳаракатлари билан учинчи сув минораси ўрнатилди.
Маҳалла фуқаролар йиғинида 3150 нафар аҳоли истиқомат қилади, – дейди МФЙ раиси Баҳодир Насриддинов. – 150 та хонадонда ичимлик суви муаммоси бор эди. Депутат кўмаги билан масала ижобий ҳал этилди. Шунингдек, маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож Шаҳзода Каримовага 3 хонали уй қуриб беришга кўмаклашгани ҳам биз сайловчиларни жуда мамнун қилди. Ҳозирда Нафосат кўчасидаги аҳоли учун алоҳида сув минораси ўрнатилиши туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига киритилишига эришдик. 500 метр атрофида ичимлик суви етиб бормаган хонадонларга тармоқлар тортилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят
Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг