Янгиликлар 1106
Депутат томонидан ўқувчига мактаб формаси олиб берилди
Халқ депутатлари Қўқон шаҳар Кенгаши депутати Жахонгир Усмоновга шаҳарнинг "Истиқбол" МФЙ А.Навоий мавзесида яшовчи Алёрбек Султоновдан мурожаат келиб тушди.
Унда таъкидланишича, фуқаро II-гуруҳ ногирони, кам таъминланган, вақтинча ишсиз. Шароитидан келиб чиқиб, бандлиги таъминлаш ва моддий ёрдам сўралган. Депутат партиянинг "Муаммо билан юзма-юз" лойиҳаси доирасида МФЙ фаоллари билан биргаликда фуқаро хонадонида бўлиб, мавжуд ҳолат билан яқиндан танишдилар. Мутасаддилар билан биргаликда керакли ёрдам кўрсатиладиган бўлди.
Шунингдек, яна бир мурожаат партиянинг "Саховат – беназир қадрият" лойиҳаси доирасида ижросини топди. Шаҳарнинг "Наврўз" МФЙда яшовчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган Шарифахон Юлдашеванинг набирасига янги ўқув йили учун мактаб формаси олиб бериш масаласида ёзган аризаси қаноатлантирилди.
– Янги ўқув йили яқинлашгани сари кўнглимда хавотир бор эди, – дейди онахон, – Набирамга зарур янги мактаб формаси олишим кераклигини ўйлаб, ўзимга сиғмайман. Харажат анчагина. Шукрки, депутатимиз арзимни эътиборсиз қолдирмади. Мушкулим осонлашди. Набирам ҳам, мен ҳам жуда хурсанд бўлдик.
“Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.
Фикрингизни қолдиринг