Депутат томонидан сайёр қабул ташкил этилди

14.06.2021 17:06:38

Депутат халқ вакили, халқ намоёндаси. Халқ ва сайловчилар манфаатини кўзлайдиган, ҳақиқатан ҳам халқ дарди билан яшайдиган инсон. Зотан, депутат ҳар доим халқ билан бўлиши, ҳамнафас фаолият юритиши лозим.

Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши депутати Субҳонали Нишоновни айни халқпарвар депутат десак, муболаға бўлмайди. Халқ депутатлари туман Кенгаши қошидаги “Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари масалалари буйича” комиссиясининг раислиги зиммасига юклатилган. Депутат ташаббуси билан Сўх туманининг “Ҳазрати Али” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган сайёр қабулда Президентимизнинг 2020 йил 8 августдаги “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори бўйича атрофлича фикр алмашинилди.

Сайёр қабулда  Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши котибият мудири Масуджон Жумаев, Сўх туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Мамаржон Ботиров, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Расулжон Мирсаидовлар иштирок этишди.

Сайёр қабулда сайловчилар  ҳудуддаги мавжуд камчиликлар – ичимлик суви, томорқа учун сув таъминоти, ички йуллар, газ, электр энергияси, сел тўсиш учун дамба қуриш сингари масалаларда ўз фикрларини асосли баён этишди. Тадбир давомида депутат ҳамда масъуллар иштирокида мурожаатлар юзасидан жойларга чиқиб, мавжуд муаммолар ўрганилиши белгиланди.

 

 Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+