Янгиликлар 1764
Депутат томонидан умумтаълим мактабларидаги ҳолат ўрганилди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулбаҳор Саидғаниева Бағдод туманидаги ўрганишларни халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари билан суҳбатлашиб, мавжуд муаммолар, аҳолини қийнаб келаётган масалаларни муҳокама қилиш билан бошлади.
Депутат туманнинг таълим соҳасини янада яхшилаш ва ривожлантириш бўйича умумтаълим мактабларда бўлиб, мавжуд ҳолат билан яқиндан танишди.
Тумандаги Чексарой қишлоғида жойлашган 39-сонли умумтаълим мактабида 1183 нафар ўқувчи таълим олишади. Мактаб давлат дастурига киритилган бўлиб, жорий йилда 6,5 милиард сўм бюджет маблағлари йўналтирилиши ҳисобига қўшимча 360 ўринли ўқув биноси қурилиши режалаштирилган. Депутат мактаб фаолияти, ўқитувчиларнинг кайфияти, ўқувчиларнинг давомадини ўрганди. Шунингдек, спорт зали ҳолати, синф хоналарининг иситилиши, санитар-гигиеник талабларга риоя этилиши, "Тарбия" дарсининг ўқитилиши қай даражада эканлиги каби масалалар ҳам эътиборидан четда қолмади.
Тумандаги 1-сонли умумтаълим мактабида иқтидорли болалар кўп. Ҳунармандчиликнинг турли йўналишларида қобилиятларини намоён этиб, ютуқларга эришиб келмоқдалар. Мактаб фоесида ташкил этилган кўргазмада ўқувчиларнинг ижодий ишлари намойиш этилди. Мазкур мактабнинг 9-синф ўқувчиси Рухшонахон Каримова инглиз ва корейс тилларини ўрганмоқда. Келажакда жаҳон тиллари университетига кириш ниятида. Ёш заргарнинг ясаган буюмлари жуда нафислиги билан кишининг эътиборини тортади.
Депутат ўқитувчи ва ўқувчилар билан ўтказилган суҳбатда сайлов қонунчилигида кўзда тутилаётган ўзгаришлар, президентимизнинг ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб бораётган сиёсати, Мурожаатнома мазмун-моҳияти бўйича тушунтиришлар олиб борди.
Муаммолар, кўтарилган масалалар бўйича тегишли масъулларга топшириқлар берилди. Айрим масалалар республика даражасида таклиф киритиш учун қайд этиб олинди.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг