Депутат учрашуви муаммоларга ечим бўлмоқда

02.03.2021 11:03:57

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзоси Зухра Ибрагимованинг кейинги ўрганиш ишлари Беруний тумани бўлди.

Депутат ўзи сайланган ҳудуд аҳолисининг яшаш шароити, деҳқон бозорларидаги нарҳ-наво ва туман тиббиёт бирлашмасидаги ҳолатларни ўрганди. Ўрганишлар давомида соҳа мутахассисларининг штат бирликларининг камлиги, қишлоқ врачлик пунктларидаги ишлар билан танишди. Аниқланган муаммоли масалалар юзасидан таклифлар ҳам ишлаб чиқилди. Масалан,  акушер гинеколог штати етарли эмаслиги, яъни, 0,5 штат бирлигида эканлиги ҳозирги аҳолининг эхтиёжидан келиб чиқиб камида 1 штат бирлигида бўлиш кераклиги ҳамда 5 дона кувез, лобораторияга геманализатор, пешоб анализатор каби аппаратлар зарурлиги, ҳозирда ушбу таҳлиллар қўлда микроскоп орқали бажарилаётганлиги,  муаммолар юзасидан Ўзбекистон Республикаси молия Вазирлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлигига таклифлар киритилиши белгилаб олинди.

Бундан ташқари депутат томонидан тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг аҳволи ҳам ўрганилиб чиқилди. Ўрганишлар давомида “Бўстон” МФЙ таркибидаги Ёшлик аҳоли манзилида электр симлари ёғоч билан тортилгани, ички йўллар эса умуман талабга жавоб бермаслиги  каби муаммаолар аниқланди. Муаммоларни сектор раҳбарлари ёрдамида жойида ҳал этиш чоралари кўрилди ва жами қилиниши керак бўлган ишлар 2021 йил май ойининг охиригача тугалланадиган бўлди.

Тумандаги  “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 6-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган 60дан зиёд иштирокчидан иборат аҳоли қатнашган учрашувда мусиқа мактаби олдига пиёдалар ўтиш йўлакчаси ва светафор ўрнатиш, “Янгиобод” МФЙ ҳудудида жойлашган 66-сонли умумтаълим  мактаби олдига пиёдалар ўтиш йўлакчаси ва йўлларни ёритувчи чироқлар ўрнатиш каби мурожаатлар аҳоли томонидан билдирилди. Ушбу мурожаат туман ҳокими билан муҳокама қилиниб, маблағ ажратиш масаласи тегишли ташкилотлар орқали ечим топилиши маълум қилинди.

Шундан сўнг, депутат тумандаги “Шоббоз” деҳқон бозорида бўлиб, бозордаги шарт-шароитлар ва аҳоли истеъмоли учун зарур бўладиган маҳсулотларнинг нарх-наволарини ўрганди ва барча маҳсулотлар қулай нархларда сотилаётганлигига амин бўлди. Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмасига қарашли “Шоббоз” ОФЙда жойлашган 14-сонли оилавий поликлиникада беморларни қабул қилиш жараёни ва у ердаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишди, таклиф ва муаммолари ўрганилди.

 

Сардорбек АБДУЛЛАЕВ,

“Адолат” СДП Беруний тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+