Янгиликлар 1580
Депутат уй муаммосидан безовта
Халқ депутатлари Жалақудуқ туман кенгаши депутати Тўйдихон Алибоева доим ўз сайлов ҳудудида сайловчиларнинг муаммоларини ўрганиш билан банд. Фуқаролар ҳам бунга ўрганган. Энг қийин ҳолатларда ўз вакилларига мурожаат билан чиқадилар. Уни безовта қиладиган энг оғир масала-уй муаммоси.
“Ғозичек” МФЙда яшовчи фуқаро Ҳасанбой Худойбердиевни низоли уй масаласида қилган мурожаати депутатнинг эътиборини тортди. МФЙ фаоллари билан ўрганиш натижасида бу масала суд идоралари орқали ҳал этилиши маълум бўлди. Депутат муаммонинг ечимини ўз назоратига олди.
“Достонобод” МФЙда яшовчи Тўхтамад ота Ҳудойназаров ёлғиз яшайди, ижтимоий ҳимояга мухтож. Унинг муаммоси ўз уйига эга эмаслиги. Т.Алибоева бу масалани ҳам масъул ташкилотлар орқали ечимини топмоқда. Бундан маҳалла аҳли ҳам хурсанд.
Барнохон БОЗОРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Жалақудуқ туман кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг