Янгиликлар 2383
Депутат умумтаълим мактабларида янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари билан танишди
Юртимизда карантин тадбирлари давом этаётганига қарамасдан давлатимиз раҳбари томонидан таълим соҳаси ривожига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.
Мамлакатимизда баркамол авлодни шакллантириш, ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларни олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантиришга қаратилган чора-тадбирларнинг ижросини тўлиқ таъминлашда партиямиз депутатларининг иштироки сезиларли даражада ошиб бормоқда.
Бугунги кунда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Халқ депутатлари Чимбой тумани Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари тумандаги умумтаълим мактабларининг янги ўқув йилига таёргарлигини ўрганиб чиқмоқда.
Партиямиздан “Амир Тимур” сайлов округига сайланган депутат А.Худайбергенова томонидан Чимбой тумани халқ таълими бўлимига қарашли 40-сонли умумтаълим мактаби ҳамда 8-сонли болалар ва мусиқа санъат мактабларида янги ўқув йилига қандай тайёргарлик ишлари олиб борилганлиги ўрганиб чиқилди.
Бу эътибор ва ғамхўрлик келажагимиз бўлган ўқувчи-ёшларимизни билимли, ҳар томонлама етук, комил инсон қилиб тарбиялашга хизмат қилади. Шу нуқтаи назардан, қандай шароит бўлса ҳам соҳа ходимлари янги ўқув йилида фидойилик намунасини кўрсатади.
Ханназат СУЛАЙМАНОВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Чимбой тумани Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг