Янгиликлар 1161
Депутат ва ёшлар ўзаро фикр алмашди
Жорий йилнинг 21 декабрь куни Қўнғирот тумани маданият марказида сиёсий партиялар ва ёшлар ўртасида «Депутат ва ёшлар» мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Учрашувни ўтказишдан мақсад ёшларни мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ёшларга оид давлат сиёсатининг муҳим йўналишлар ва ҳар бир сиёсий партиянинг халқ депутатлари Кенгашларининг иш фаолияти билан яқиндан таништиришдан иборат. Тадбир давомида сиёсий партияларнинг ўз дастурида белгиланган устувор вазифалари ҳақида маълумотлар берилиб, ёшлармизнинг келажак режалари, саволлари ва таклифлари тингланган ҳолда атрофлича фикрлар билдирилди.
Тадбирда сўзга чиққанлар давлатимиз томонидан ёш авлод учун барпо этилаётган бунёдкорлик ишлари, эришилган ютуқлар ва депутатларнинг ёшлар билан натижали ишлаши ҳамда ёшларни спортга, китоб ўқишга бўлган қизиқишини кучайтириш борасида алоҳида таъкидладилар.
Тадбир сўнгида ёшларимиз орасида ўз саволлари ва таклифлари билан фаол иштирок этган иштирокчиларга ташриф буюрган меҳмонлар томонидан адабий китоблар тақдим этилди.
Мавлуда ЕМБЕРГЕНОВА,
«Адолат» СДП Қўнғирот тумани Кенгаши раиси
Фикрингизни қолдиринг