Депутат ва ёшлар учрашуви

22.12.2020 17:12:23

 

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати Санобар Мирсаидова Самарқанд туманидаги 51-сонли умумтаълим мактабида бўлиб, мамлакатимиздаги пандемия шароитида мактабда ўқувчи ва ўқитувчилар учун яратиб берилган шарт-шароитлар, карантин қоидаларига риоя қилиниши, мактабни иссиқлик тизими билан таъминланганлиги жараёнлари билан танишиб чиқди.

Мактаб маъмуриятига  ўқув жараёни давомида карантин талабларига қатъий риоя қилишлари, коронавирус касаллигининг олдини олиш ва соғлом турмуш тарзи асосида ҳаёт кечиришлари борасида тушунтириш ишларини олиб борди.

Шу билан бир қаторда ўқувчи ёшлар ўртасида китобхонликни ривожлантириш, ватанпарварлик руҳини шакллантириш борасида партиянинг “Ватан келажаги ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Ёшлар -келажак пойдевори” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Депутат Санобар Мирсаидова ёшларга мамлакатимизда яратилаётган шарт-шароитлар, кенг кўламли ислоҳотлар, қонунчиликдаги янгиликлар хусусида атрофлича маълумот берди. Суҳбат якунида ўқувчи ёшлар ўртасида савол-жавоб ташкил этиб, фаол иштирок этганларни рағбатлантирди.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+