Янгиликлар 1117
Депутат янги йилда фаолиятини 60 нафар хотин-қизни ишга жойлаш билан бошлади
Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши депутати Улуғбек Курязовнинг 2021 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Хонқа туманидаги «Ғайрат», «Мустақиллик», «Нуробод» ҳамда «Катта куч» маҳаллаларида яшовчи сайловчилари билан ташкил этилган учрашувларида кўпроқ бандлик масаласи кўтарилган эди.
У.Қурязов сайловчиларини қийнаб келаётган ушбу муаммоларни бартараф этиш учун ўрганиш ишларини олиб борди ва ишсизлик муаммосига янги-2022 йилнинг илк кунларида ижобий ечим топишга эришилди.
Депутат 20 ёшдан 50 ёшгача бўлган 60 нафар хотин-қизни Хонқа тумани ҳудудига яқин масофада жойлашган Урганч туманидаги "UZTEX GROUP" МЧЖ ташкилотига ишга жойлаштирди.
Корхона томонидан янги иш бошлаган хонқалик аёлларга ҳам ишга қийинчиликларсиз келиб кетишлари учун бепул транспорт қатнови йўлга қўйилди.
Замон талаблари асосида фаолият олиб бораётган мазкур корхонада яратилган имкониятлардан жуда хурсанд эканини билдирган аёллар, янги иш кунини бир олам орзу ниятлар билан бошлаб юборишди.
Депутатларимиз ташаббуси билан ҳозирда ҳам Хонқада мана шундай хайрли ишлар давом этмоқда.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
«Адолат» СДП Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг