Депутат янги Сардоба яратилишига ҳисса қўшмоқда

27.05.2020 14:05:27

Хабарингиз бор, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳокимлигидан тортиб идора, ташкилотлар бирдамликда сардобалик жабр кўрганларнинг одатий ҳаётидан ҳам зиёдига  қайтишлари учун жонбозлик кўрсатишмоқда.

Қувонарлиси, Хива туман Кенгаши депутати Мансур Маҳмудов раҳбарлигида 20 нафардан зиёд қурувчилар ҳам Сардоба туманидаги “Қўрғонтепа” маҳалласида сув тошқинидан талофат кўрган хонадонларни қайта таъмирлашга муносиб ҳиссасини қўшмоқдалар.

Мансур Махмудов, Хива туман Кенгаши депутати:

— “Қўрғонтепа” маҳалласига келган кунимизда уй-жойлар жуда ачинарли ҳолатга келиб қолган эди. Бирликда гап кўп экан. Тез кунда сув тошқинидан талофот кўрган хонадонлар тўла таъмирланиб, эгаларига топширилади. Хашарчиларга барча шароитлар яратиб берилган. Сардобалик юртдошларимизнинг қувончли кунлари учун бор куч-ғайратимизни сафарбар этамиз. 

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+