Депутат янги тартибга амал қилган ҳолда саховат кўрсатди

10.04.2020 19:04:37

Карантин даврида жорий этилган янги тартибларга амал қилган ҳолда депутатларимиз саховат ишларини давом этттирмоқдалар. Эҳтиёжманд кишиларга хайрия ёрдамлари етказилиши марказлашган тартибда амалга оширилаётганлиги учун Фарғона вилоятидаги Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Иқболжон Сотволдиев ҳам зарур маҳсулотларни маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига тақдим этди.

- Саховатпеша инсонлар қаторида Ўзбекистон “Адолат” СДП маҳаллий Кенгаш депутатлари фаол иштирок этаётганлиги қувонарлидир, – дейди Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Бувайда туман бўлими бошлиғи Оляхон Асқарова. – Берилган озиқ-овқат маҳсулотлари “Бувайда”, “Қум”, “Урганжи” МФЙларидаги ижтимоий таъминотга муҳтож 10 та хонадонга етказилди. Энг муҳими, хасталик туфайли азият чекаётган Тўланбой Мадраҳимов, Шоиста Бегматоваларга ногиронлик аравачалари топширилди. Улар депутатдан  миннатдор бўлдилар.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+