Янгиликлар 1297
Депутат ёрдамчиси муаммоларни ҳал этмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Агзамова Гулруҳ Анваровна ёрдамчиси Шохруҳ Шомуродов Янгиҳаёт туманидаги ижтимоий ҳимояга мухтож аҳоли ҳолатини яқиндан ўрганди. Ўрганиш жараёнида “Виқор”, “Гулшанобод”, “Чорбоғ” маҳаллаларига ташриф буюрилди. Аниқланишича, ногиронлиги мавжуд маҳаллаларга бириктирилган шифокор шу кунгача келмаган. Ногиронлиги мавжуд хотин-қизларга ажратилган ижтимоий ёрдамлар ўз вақтида эгаларига етказилмаган.
Шунингдек, ижтимоий ҳимояга мухтож аҳолига биринчи навбатда тиббий кўрик ва дори-дармонлар зарурлиги ойдинлашди. Масала юзасидан жойнинг ўзида туман тиббиёт бирлашмаси билан боғланилиб, ётоқли беморларга жойига чиккан ҳолда муолажаа килиш таклифи берилди. Юқоридаги ушбу муаммоли ҳолатлар депутат ёрдамчиси иштирокида жойида бартараф этилиб, ногиронларга бириктирилган шифокорлар келиши назоратга олинди.
Шунингдек, хомийлар кўмагида ижтимоий ёрдамга мухтожларга, ногиронларга Рамазон туҳфаси тақдим этилди.
Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,
“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши
матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг