Янгиликлар 1604
Депутат “Ёшлар дафтари”да руйҳатда турувчи қизга тикув машинаси совға қилди
Халқ депутатлари Риштон туман Кенгаши депутати Абдурасул Ғофуров “фуқаробай” ишлаш тизими орқали “Чек Насриддин” МФЙ аҳолиси билан мулоқот қилиб, уларни қийнаб келаётган муаммолар, масалаларни имконият дражасида ўзи, ҳомийлар кўмагида ижобий ечим топишига эришиб келмоқда.
Мулоқотлар давомида МФЙнинг Бобур кўчасида яшовчи “Ёшлар дафтари”да руйҳатда турувчи Умидахон Турдиеванинг қўли гул тикувчилиги аммо моддий имконияти етарли эмаслиги учун тикув машинаси ололмаётганлиги маълум бўлди. Депутат Умидахонга тикув машинаси совға қилди.
Депутатимизга раҳмат, – дейди ёш тикувчи. – Жуда хурсандман. Қўлимда ҳунарим бўла туриб, ишсиз эдим. Энди бемалол чеварчилик қилсам бўлади. Тикув машинаси берилганлигини эшитган маҳалламиз аёлларидан буюртмалар ҳам туша бошлади. Ҳам ишли, ҳам даромадли бўлдим.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг