Депутатимиз академик бўлди

24.05.2021 18:05:52

Фарғона вилояти «Тадбиркор аёл» уюшмаси раҳбари, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Дилором Меҳмонова "Турон" фанлар академиясининг кўкрак нишони ҳамда "Турон" фанлар академиясининг фахрий академиги" илмий унвони соҳиби бўлди.

Депутатимиз меҳнат фаолияти давомида тадбиркор аёллар, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларни  ўзининг ҳуқуқий тавсиялари, амалий кўмаги билан қўллаб-қувватлаб келмоқда.    Дилором Меҳмонованинг илмий қарашлари, изланишлари эртамиз эгалари учун жуда аҳамиятлидир. Қолаверса, ўзи ҳам тадбиркор аёл сифатида  “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизларни иш билан таъминлашда фаоллик кўрсатиб келмоқда.  Айниқса,   Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси  сиёсий Кенгаши  томонидан илгари сурилган “Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси  доирасида  вилоят миқёсида  амалга  ошираётган  ибратли ишлари алоҳида таҳсинга лойиқдир.

Депутатимизни юксак эътироф билан қутлаб, келгуси фаолиятига омадлар тилаймиз! Ютуқ ва муваффақиятларингиз бардавом бўлсин!

 

 

 Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши жамоаси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+