Янгиликлар 1000
Депутатимиз аралашуви билан муҳтож оила уй -жой билан таъминланди
Айни даврда мамлакатимизда Президентимизнинг ташаббуслари билан «Инсон қадри учун» устувор тамойилга асосланган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Халқ розилигини, фуқаролар фаровонлигини мақсад қилган мазкур чора-тадбирлар нафақат юртдошларимизнинг балки, халқаро ҳамжамиятнинг ҳам эътирофига сазовор бўлаётганлиги қувонарли ҳолат.
Албатта, бу каби халқ ишончи, давлат ва жамият тараққиёти йўлида бошлаган иқтисодий-демократик ислоҳотлари ўз ўрнида шу юртда яшаётган ҳар бир ватандошимиз елкасига масъулият юкини юклайди.
Шу боис ҳам барча соҳалар қаторида партиямиз фаоллари, депутатлари ҳам айни даврда юртимизда кечаётган жараёнларда нафақат иштирокчи керак бўлса, ташаббускор бўлмоқдалар. Фаолларимиз халқ орасида бўлиб, фуқароларни яшаш шароити билан яқиндан танишмоқдалар ва кўпдан буён ўйлантириб келаётган муаммоларини изчиллик билан ижобий ечимини топишга эришмоқдалар.
Бу борада Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Дилмурод Исмоилов ҳам сайловчилар ишончи ўлароқ зиммасига юклатилган вазифаларни фаоллик билан олиб бормоқда.
Жумладан депутатимиз сайловчилари билан учрашувларида Наманган шаҳар Давлатобод тумани «Янги тонг» маҳалласида иcтеъқомад қилувчи Абдуллаева Муҳайёхон ва унинг турмуш ўртоғи Тоҳиржон Отамирзаевлар беш нафар фарзандлари билан узоқ йиллардан буён ижарада яшаб келишаётганлигини айтиб, уй-жой олишда амалий ёрдам беришини сўрагандилар. Мурожаат юзасидан олиб борилган ўрганишлар ҳамда бир қатор чора-тадбирлардан сўнг, мазкур масалага Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан эътибор қаратилиб, «Янги тонг» маҳалласи 43-уй 32-хонадондан ижара шартномаси асосида яшаш учун уй ажратилди.
Фаолимиз иштирокида ижобий ечимни топган шу каби масалалар талайгина. Аҳамиятлиси, бугун партиямиз депутатлари яратиб берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда Республикамизнинг чекка ҳудудларида яшовчи фуқароларимизнинг ҳам турмушини, орзу-истакларини ва муаммоларини атрофлича ўрганиб, уларга ўз вақтида керакли чора-тадбирлар билан ечим топмоқда.
Фикрингизни қолдиринг