Янгиликлар 1910
Депутатимиз фаоллиги туфайли оилавий ажримнинг олди олинди
Инсон учун ҳаётда ўз оиласидаги осойишталик, хотиржамликдан ортиқ бахт бўлмаса керак. Шу сабабдан ҳам азал-азалдан бобо-момоларимиз ҳар қандай шароитда ҳам оиласини асрашга, ҳимоя қилишга, ҳар қандай қийинчиликни енгиб ўтишга уринган. Арзимаган низолар туфайли оила қўрғонига дарз кетишига йўл қўймаган. Бугунги кунда ҳам муқаддас бўлган оиланинг дарз кетишининг олдини олишга қаратилган ишларда тегишли ташкилотлардан ташқари, маҳалла фаоллари, яқинлари, қўшнилар ва депутатлар барчаси бир бўлиб мамлакат ишидаги кичкина мамлакатни асраб қолишга ўринмоқда.
Яқинда Жиноят ишлари бўйича Тўрткўл тумани судида фуқаро Х.Н.нинг шикоят аризасига кўра турмуш ўртоғи ҳуқуқбузар В.Н.га нисбатан маъмурий иш кўриб чиқилди. Суд жараёнида иштирок этган «Адолат» СДПдан сайланган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Ўрингул Аллабергенова ва соҳа мутахассисилари томонидан олиб борилган тушунтириш ишлари туфайли оилавий ажримнинг ва 2 нафар фарзанд етим бўлишининг олди олинди. Суд иши инсонпарварлик, қонуний ва адолатли кўриб чиқилди.
Депутатларимизнинг барча жабҳаларда фаол бўлишлари аҳолининг партиямизга бўлган ишончини янада оширмоқда.
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг