Депутатимиз йилнинг энг яхши ёш тадбиркори

23.06.2021 17:06:17

Ҳар йили анъанавий тарзда илғор натижаларга эришган, саноат, хизмат кўрсатиш ва хўжалик юритишнинг бошқа соҳаларида ташаббус кўрсатаётган, мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлашга, ҳудудларни

ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашда яхши натижаларга эришиб келаётган фаол тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Президент соврини учун ўтказилиб келинаётган “Ташаббус-2021” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ўтказилди.

Ушбу кўрик-танловда бешта босқич бўйича ғолиблар аниқланиб, улар қаторида Ўзбекистон «Адолат» СДПдан Хўжайли тумани Кенгаши депутати, Хўжайли туманидаги “ECOLINE ROOT” МЧЖ раҳбари Низамаддинов Мансур Базарбаевич ҳам муносиб қатнашиб «Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори» номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритди ва пойтахтимиз Тошкент шаҳрида ўтказилган Республика босқичида иштирок этди.

Айни кунда, депутатимиз раҳбарлик қилаётган “ECOLINE ROOT” масъулияти чекланган жамиятида 60 та ходим меҳнат қилаётган бўлса, улардан 20 нафари 30 ёшгача бўлган ёшлар ҳисобланади.

Жамият асосан, дори ишлаб чиқариш саноатида катта аҳамиятга эга қизил мияни қайта ишлаш билан шуғулланади. Ўтган йилда 1 млн 300 минг доллар қийматига эга қизил мия экстракти чет давлатга экспорт қилинган.

Ўтказилган “Ташаббус-2021” кўрик-танловида муносиб натижа кўрасатган ҳолда юртимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган партиямизнинг Хўжайли туман Кенгаши депутати, ёш тадбиркор Низамаддинов Мансур Базарбаевични Қорақалпоғистон Республикаси худудий Кенгаш ва барча партиядошлар номидан самимий муборакбод этамиз.

 

Бахадыр ЖУЗБАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+