Депутатимиз коронавирусга қарши курашганлиги учун медал олди

17.12.2021 11:12:17

Яқинда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раис ўринбосари, Социология фанлари доктори, профессор, Турон фанлар академияси академиги, “Адолат” СДП Миробод туман Кенгаши раиси Ташпўлат Матибоев “Коранавирусга қарши фидокорона кураш учун” медали билан тақдирландилар.

Айтиш керакки, академик ва депутат Т. Матибоев коронавирусга қарши курашиш борасида ҳам жамият ичида ҳам сиёсий жабҳада фаоллик кўрсатган кишидир. Айниқса, унинг 2020 йилда нашр этилган «Биргаликда ғолиб бўламиз» номли китоби ўзида етарли билимларни жамлаган ҳолда мамлакатимиз аҳолисининг коронавирусга қарши курашиши борасида воситаи қўлланма бўлди.

Фурсатдан фойдаланиб, партиямиз номидан устоз Т.Матибоевни ушбу юксак эътироф этилган медал билан самимий муборакбод этамиз!

 

«Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+