Депутатимиз маҳалла ва жамоат ишларида фаол

23.06.2021 17:06:40

Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан жиноят ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этилишига йўл қўйилмаган, муаммоларнинг ўз вақтида ижобий ечим топишида, ёрдамга муҳтож оилалар, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар билан ишлашдаги, ҳудуднинг инфратузилмасини ривожлантиришдаги фидойилиги учун маҳалла раисларини тақдирлаш маросими бўлди.

Тақдирланганлар орасида партиямиз фаоли, Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгаши депутати, тумандаги “Ипак йўли” маҳалла фуқаролар йиғини раиси А.Худайбергенованинг ҳам борлиги қувонорли ҳол.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 12 февраль куни Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган мажлисида берган топшириқларининг ижросини таъминлаш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан жорий йилнинг 1-7 апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикасида жиноятчиликка қарши курашни «маҳаллабай» ташкил этиш, жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш борасида барча шаҳар-туманларда амалга оширилаётган ишлар бўйича ўрганишлар олиб борилди. Ўрганишлар якунига бағишлаб ўтказилган йиғилишда амалга оширилган ишлар билан бирга йўл қўйилаётган камчиликлар танқид қилинган эди.

Ўтган йили давомида Қорақалпоғистон Республикасидаги 416 та маҳалладан 174 тасида, жорий йилнинг ўтган беш ойи давомида 419 та маҳалладан 279 тасида бирорта жиноят ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этилмаган. Шу билан бирга ҳудудида жиноятчилик ошган маҳаллалар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 111 тадан 105 тага камайишига эришилган. Бунда ички ишлар органлари билан бирга маҳалла раислари ҳамда ходимларининг ҳам муносиб ҳиссаси борлиги аниқ.

Мана шундай эл-юрт тинчлиги ва фаровонлиги йўлидаги меҳнатлари эътироф этилганлар қаторида борлигидан, депутат А.Худайбергенова мамнун бугун у раислик қилаётган «Ипак йўли» маҳалласида 10 та кўча мавжуд бўлиб, 889 хонадонда 5403 та аҳоли тинч ва фаровон ҳаёт кечирмоқда.

Биз депутат А.Худайбергенованинг келгусида ҳам барча билим ҳамда ҳаётий тажрибаларини аҳоли тинчлиги ва осойишталигини таъминлашга сафарбар қилишига ишонамиз.

Раўаж ОТАРБАЕВ,

Халқ депутатлари Чимбой туман Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+