Депутатимиз тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасига тайинланди

14.06.2021 15:06:35

Жомбой туман ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашига Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган депутат Тозагул Холиқова Жомбой туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасига тайинланди.

Маълумот ўрнида, Жомбой туман тиббиёт бирлашмаси 1981 йилда ташкил топган. Умумий ҳисобда 320 ўринга мўлжалланган бўлиб, 1440 нафар тиббиёт ходимлари аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш йўлида фаолият олиб бормоқда.

Тозагул Холиқова 1975 йилда туғилган. 1997 йилда Самарқанд давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Бугунги кунгача Самарқанд шаҳридаги 1-сонли болалар шифохонаси бош врачи вазифасида ишлаб келаётганди.

Депутатимизга инсонлар саломатлигини асраш йўлидаги хайрли ишларида зафарлар тилаб қоламиз!

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+