Янгиликлар 1214
Депутатимиз ва ходимларимиз «Адолат» кўкрак нишони сохиби бўлди
“Адолат” СДП Сиёсий Кенгашининг навбатдаги VIII Пленуми Хоразм вилоятида ўтказилди.
Анъанага мувофиқ, Пленумдан сўнг ўтган йил давомида самарали фаолият олиб борган маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда шаҳар Кенгаши ходимлари “Адолат” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Бу гал ушбу кўкрак нишон билан Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгаши депутати Мирзохид Абдуқодиров, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти раис ўринбосари Акбаршоҳ Тешабоев, партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши бош хисобчиси Мунира Исмаилова, Мирзо Улуғбек туман Кенгаши раиси Айгул Пернеьбековалар тақдирланди.
Мукофотланган партиядошларни ушбу ютуқлари билан жамоамиз номидан қутлаймиз. Келгуси ишларида муваффақият тилаймиз.
“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши
матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг