Янгиликлар 1382
Депутатимиз Ёшлар парламенти раиси бўлди
Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламентининг ташкилий йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ёшлар парламенти таркибини янгилаш, унинг раиси масаласи муҳокама этилди.
Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти раислигига Тўхтамуродов Беҳзод Тоир ўғли номзоди кўриб чиқилиб, кўпчиликнинг овози билан маъқулланди.
Беҳзод Тўхтамуродов 1996 йил 2 июлда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий. Рус ва инглиз тилларида эркин сўзлаша олади.
Бугунги кунда Ўзбекистон-Япония ёшлар инновация маркази директори ўринбосари лавозимида фаолият олиб бормоқда. Шунингдек, у халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати ҳисобланади.
2019 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.
“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши Беҳзод Тўхтамуродовнинг келгусидаги фаолиятига омад тилайди.
“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши
Матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг