Янгиликлар 1628
Депутатимизни янги лавозим билан табриклаймиз
14.04.2021 21:04:41
Халқ таълими вазири буйруғига асосан, Халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши депутати Гўзалхон Жуманова Хоразм вилоят Янгибозор туман Халқ таълими бўлими мудири лавозимига тайинланди.
Г.Жуманова 2016– 2019 йиллар давомида Ўзбекистон “Адолат” СДП Янгибозор туман Кенгаши раиси лавозимида ишлаган.
2019 йилдан бугунга қадар Янгибозор туманидаги 6-сонли умум ўрта таълим мактаб директори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.
Жонкуяр, тиниб-тинчимас депутатимизни жамоамиз номидан янги лавозими билан қутлаймиз ва келгуси фаолиятида зафарлар тилаймиз.
“Адолат” СДП Хоразм вилояти Кенгаши
Фикрингизни қолдиринг