Янгиликлар 1556
Депутатимизни ютуқ билан қутлаймиз!
Маълумки, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан партиямизнинг мақсад ва вазифаларини рўёбга чиқаришда жонкуярлик билан меҳнат қилиб келаётган партиядошларимизнинг хизматларини эътиборга олиш мақсадида таъсис этилган “Адолат” кўкрак нишони “Партия ишига қўшган ҳиссаси учун” эсдалик нишони ҳамда фаҳрий ёрлиқ ва ташаккурномаларнинг тақдим этилиши ҳар бир партия фаоли учун куч бағишламоқда ҳамда ташаббускорлик сари ундамоқда.
Халқ депутатлари Шовот туман Кенгаши депутати Хурсандбек Исмоиловнинг ҳам “Партия ишига қўшган ҳиссаси учун” эсдалик нишонига муносиб деб топилгани хоразмликлар учун қувонарли бўлди.
Х.Исмоилов ўзининг меҳнатсевар ва жонкуярлиги билан нафақат сайловчилари, балки жамоаси, партиядошлари орасида обрў-эътиборга сазовор бўлди.
Депутатимизни қутлаймиз ва келгуси фаолиятида омад тилаймиз.
Замира АБДУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг