Янгиликлар 3585
Депутатлар ҳашарда ҳам фаол
13.03.2020 21:03:00
Ўлкамизнинг гўзал манзараси баҳор фасли кириб келиши билан янада фусункор бўлади. Айниқса, халқимизнинг умумхалқ байрами – Наврўз тантаналари олдидан ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилади. Кўчаларга райхонлар, сара гуллар экилади. Дарахтлар оқланиб, ариқлару ҳовлилар тозаланади.
Фарғона вилоятиниинг барча шаҳар-туманларида бўлиб ўтаётган кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш тадбирларида Халқ депутатлари вилоят, шаҳар-туман Кенгаши депутатлари, партия вакиллари ҳам фаол иштирок этмоқдалар.
- Ободлик маҳаллаларга кўрк бағишлайди. Халқимизнинг бирдам бўлиб, атроф-муҳитнинг софлигини сақлашга, кўчатлар экиб, яратишга бўлган иштиёқи барчамизни қувонтиради, – дейди Халқ депутатлари Қува тумани депутати Аброр Сулаймонов. – Мен ҳам “Турк” маҳалла фуқаролар йиғини ободлигига оз бўлса-да ҳисса қўшганимдан мамнунман.
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг