Депутатлар калтакланган шифокор ҳузурига борди

27.02.2020 14:02:27

Афсус сўнгги ойларда ижтимоий тармоқларда тиббиёт ходимларига хизмат вазифасини кўрсатаётган ҳолатларда беморлар ва уларнинг қариндошлари томонидан айблаш, ҳатто уларга тажовуз қилиш ҳолатлари одатий ҳолга айланиб қолди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоларидан иборат ишчи гуруҳ Сурхондарё вилоятида тиббиёт муассасаларида бўлиб, у ерда вазият билан яқиндан танишиб чиқдилар. Жумладан, Сурхондарё вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказига ташрифлари жараёнида шу марказда фаолият юритаётган ҳамшира Сабоҳат Бўриева билан ҳам суҳбатлашилди. Ҳамшира ўзига нисбатан содир этилган нохуш воқеа юзасидан қонунда белгиланган тартибда амалий ёрдам берилишини сўради.

С.Бўриева узоқ вақт давомида ҳамширалик фаолияти шуғулланаётганини, доимо беморларга хушмуомала, ва ўз вақтида хизмат кўрсатишга интилиши ҳақида сўзлаб берди. У бўлиб ўтган воқеадан сўнг унга шикаст етказган фуқаролар томонидан ҳаттоки бир оғиз кечирим сўралмаганини куюниб гапириб берди. С.Бўриева шу кунга қадар касбий фаолияти давомида ҳақоратларга чидаш мумкинлиги, лекин тиббиёт ходимларига тан жароҳати етказишни олдини олишни кўзида ёш билан илтимос қилди. Аҳамиятлиси мазкур иш бўйича, ички ишлар органлари томонидан бирор бир амалий иш қилинмаганини қайд этди.

Ўйлаймизки, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўз вақтида бундай ҳолатларга чоралар кўрилса, бундай салбий ҳолатларни камайишига олиб келади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ишчи гуруҳ аъзолари Абдуғани Умиров, Махфират Хушвақтова, Дилшод Хамзаев, Муҳаммаджон Валиев юқоридаги каби ҳолатларни батафсил ўрганиб чиқиб, ҳуқуқ-тарғибот идораларини мазкур ишга эътиборларини қаратишини ва адолат қарор топиши зарурлигини таъкидлаб ўтдилар.

Зероки, Гиппократ қасамини ичиб, оқ халат кийган тиббиёт ходими ҳамиша беморга умид бахш этиши, ўз касбини севиши ва доимо масъулият билан ёндошишидан жамиятнинг барча аъзолари манфаатдор бўлади.

“Адолат” СДП
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+