Депутатлар кўмаги билан фуқаролар бандлиги таъминланмоқда

12.03.2021 14:03:43

Фарғона вилоятининг Халқ депутатлари Риштон туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи аъзолари – Абдурасул  Ғофуров,  Ҳошимжон Қурбонов, Маҳаммадвоҳ Мирзабоевлар фаолиятида “маҳаллабай”, “фуқаробай” ишлаш тизими  самарадорликнинг муҳим  омилига айланган.

Бугунги кунда  туманда  69  та  маҳалла  фуқаролар  йиғини  мавжуд бўлиб,  икки  юз  мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Хусусан,  янги  намунали  лойиҳалар  асосида  қурилган  уй-жойлар  ҳисобига “Қалайнав” маҳалла фуқаролар йиғинининг аҳолиси  5500  нафардан, хонадонлар сони 1115 тадан ошди. Бу эса ўз навбатида фуқаролар билан ишлаш тизимида қийинчиликлар ва ноқулайликларни юзага келтирди.

Депутатлик гуруҳи томонидан  халқ депутатлари туман Кенгашининг  6-чақириқ, 18-сессиясига тумандаги “Қалайнав” ва “Чек Жалаер” МФЙ худудларида аҳоли сони ошганлиги сабабли  янги маҳалла фуқаролар йиғини ташкил этиш ҳусусида масала киритилди. Сўровномага  асосан  тумандаги  “Қалайнав”  ва  “Чек жалаер” маҳалла фуқароларга қўшимча “Абдулла баён” ҳамда “Янгиобод”  МФЙлари ташкил этилди.

Шу билан бирга, туманнинг Уйрат қишлоғидан марказга  қатновчи   жамоатчилик транспорт воситасиинг йўлга қўйилмаганлиги фуқароларни қийин аҳволга солиб қўйган эди. Депутат Маҳаммадвоҳ Мирзабоевнинг депутатлик сўрови натижасида мутасадди ташкилотлар томонидан  “Риштон–Уйрат”  йўналишида  автобус қатнови йўлга қўйилди ҳамда йўловчилар учун қулайликлар яратилди.

Фаолиятимиз давомида сайловчиларимиз ишончига муносиб бўлишга ҳаракат қиляпмиз, – дейди депутат М.Мирзабоев. – Аҳоли мурожаатига асосан мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда йўлларга шағал ётқизиш, кўприк қуриш, ичимлик суви тармоғини тортиш ишлари олиб бориляпти.  Куни кеча  Чек Насриддин  қишлоғининг 300 метр, Ғофур Ғулом қишлоғининг 600 метр  Ўзбекистон қишлоғининг 200 метр қисмига  шағал ётқизилди.  Фуқаро Саидахон Умаровага эса чеварчилик  билан шуғулланиши ва ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириши мақсадида тикув машиналари олиб беришга кўмаклашилди. 

Қувонарлиси, депутатлик гуруҳи фаолиятида ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш муҳим ўрин тутади. Ўзбекистон “Адолат” СДП Риштон туман Кенгаши қошида ташкил этилган “Адолат қабулхонаси”га шу кунга қадар келиб тушган  13 та мурожаатларнинг 10 таси ижобий ҳал этилган бўлиб, асосан бандлик масаласига қаратилган.  Мурожаатлар ҳамда партиянинг “Бир ойда – бир иш ўрни” лойиҳаси доирасида Акмалжон Аҳмадалиев “Азизбек Асқаров гулшани” фермер хўжалигига,  Файзулло Абдулҳақов “Гарант Инвест-М” ҳусусий корхонасига, Носир Паттидинов “Boston Mebel” хусусий корхонасига  ишга жойлаштирилди.  Шу билан бирга,  Зебохон Аҳмадалиева,  Дилшод Акбаров, Ҳабибулло Аҳмедов, Сардорбек Турғунбоев, Бахтиёр Носиров сингари  фуқароларнинг  бандлиги таъминланишига эришилди.

Депутатлик гуруҳи томонидан мамлакатимизда олиб бориётган ислоҳотлар,  қабул қилинаётган  Фармон ва қарорлар юзасидан тарғибот ишлари мунтазам олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП  Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+