Депутатлар таклифи билан фуқаро “Темир дафтар”га киритилди

01.02.2021 12:02:45

Ўзбекистон "Адолат" СДП Фарғона туман Кенгашининг Аёллар қаноти ташаббуси билан “Кўмакка мухтож аёлларга менинг ҳиссам” лойиҳаси доирасида Халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутатлари – Озодахон Дадажонова, Файзулло Мирзаев, “Ёйилма” МФЙ раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари Зулайхо Нурматова билан биргаликда ҳудуддаги Зарбдор кўчаси 30-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Сайёрахон Мирзаеванинг хонадони ўрганилди.   Хонадонда 26 январь куни ёнғин содир бўлган ва оқибатда  уйга жиддий талофат етган. Оиланинг моддий аҳволи, шароити  инобатга олиниб, депутатлар таклифи билан "Темир дафтар"га киритилди ва қўшимча ёрдам кўрсатиш мақсадида туман ҳокимлигига мурожаат этилди.

Хонадонимизда содир бўлган бахтсиз ҳодиса туфайли қийналиб қолдик, – дейди С.Мирзаева. – Айниқса, совуқ кунларда ташвишнинг юки янада оғирлашди.  Шукрки, мутасаддилар  бепарво бўлмадилар.  Депуталар  келиб ҳолат билан танишишди ва зарур кўмаклар берилди.

 

Ўзбекистон  “Адолат” Сдп Фарғона вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+