Янгиликлар 1072
Депутатлар ташаббуси билан тиббий кўрик ташкил этилди
Мамлакатимизда ҳар томонлама соғлом авлодни тарбиялашда соғлиқни сақлаш тизимининг ўрни, таъсири ва масъулиятини ошириш, соғлом бола тарбиясида маҳалла ва ижтимоий тузилмаларнинг таъсирини янада ошириш долзарб вазифалардан саналади. Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида малакали мутахассислар кўригини жойларда ташкил этиш, фуқароларнинг соғлигини назорат қилиш билан бирга уларга қулай шароит яратиб беради.
Бу борада партиямиз фаоллари, депутатлар томонидан тизимли ишлар йўлга қўйилиб, аҳоли, ёшлар ва болалар иштирокида мунтазам равишда чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этиб келинмоқда.
Жумладан, “Адолат” СДП Вобкент туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати М.Рўзиева ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Д.Қодировалар ташаббуси билан партиянинг “Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур” лойиҳаси доирасида туманда жойлашган 28-мактабгача таълим ташкилотида ушбу муассасасида тарбияланувчи болажонлар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.
Ташкил қилинган тиббий кўрикка туман Кўп тармоқли марказий поликлиника врачлари жалб этилиб, МТТ да тарбияланувчи 91 нафар болажонлар врачлар кўригидан ўтдилар.
Маҳбуба РЎЗИЕВА,
“Адолат” СДП Вобкент туман Кенгаши раиси,
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати
Фикрингизни қолдиринг