Янгиликлар 977
Депутатлар томонидан қонун лойиҳалари қизғин муҳокама
2022 йил йил 31 январь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги
“Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда дастлаб, “Стандартлаштириш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, қонун лойиҳасини ишлаб чиқишдан асосий мақсад стандартларни ихтиёрийлик асосида қўллаш орқали маҳсулотлар, хизматлар ва жараёнларнинг сифатини ошириш ҳамда уларнинг ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошлигини таъминлаш, соҳадаги амалдаги қонунчиликни илғор халқаро тажриба ва мезонларга мос равишда уйғунлаштириш, ҳамда ушбу соҳада қўлланилаётган тушунчаларни халқаро даражада тан олинган тушунчалар билан мувофиқлаштиришдан иборат.
Шу билан бирга депутатлар мазкур соҳада стандартлаштириш соҳасида манфаатдор томонларнинг ўзаро муносабатларини аниқлаштириш, жаҳон бозорида товар айирбошлашдаги техник тўсиқларни бартараф этиш, илмий-техник тараққиёт жараёнига кўмаклашиш ва стандартлаштириш соҳаларда ҳамкорлик қилиш вазифалари ҳам долзарблигини айтиб ўтишди.
Депутатлар томонидан қайд этилганидек, қонун лойиҳасида стандартлаштириш соҳасида Вазирлар Маҳкамасининг, Стандартлаштириш бўйича миллий органнинг, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг, шунингдек стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳам белгилаб қўйилмоқда.
Депутатлар ҳозирги кунда стандартлаштириш соҳаси 1993 йилда қабул қилинган “Стандартлаштириш тўғрисида”ги Қонун билан тартибга солинаётгани ва у қонунда юқорида таъкидлаб ўтилган масалалар мавжуд эмаслиги сабаб қонуннинг ҳозирги кун талабларига жавоб бермаслиги ва маънан эскирганлигини айтиб ўтишди. Биргина мисол, амалдаги қонунда стандартларни ишлаб чиқишда манфаатлар тўқнашуви мавжуд бўлиб, стандартларни қабул қилишда бетарафлик ва холислик таъминланишининг қонуний асослари яратилмаган.
Мазкур лойиҳанинг қабул қилиниши билан мамлакатимизда стандартлаштириш тизими халқаро амалиёт билан уйғунлаштирилиб, маҳсулотлар, хизматлар ва жараёнларнинг сифати, уларнинг ташқи бозорда рақобатбардошлигини ошишига эришилади. Шу билан бирга саноатга инновацион технологияларни жадал киритиш ва маҳсулот ҳамда хизматлар сифати ошади, сифатсиз маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилиши ва амалиётда фойдаланилишининг олди олинади, истеъмолчиларнинг қонуний манфаатларини ҳимоялашга, шунингдек фуқаролар, жамият ва давлатнинг сифатли маҳсулотларга бўлган эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган ҳуқуқий нормаларнинг самарали ишлашига асос бўлади.
Фракция йиғилишида шунингдек, “Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.
Айтиб ўтилганидек, қонун лойиҳасида амалдаги қонунлардаги мавжуд тушунчаларни, қурол турлари ва уларнинг ҳуқуқий мавқеини “Қурол тўгрисида”ги Қонунига мувофиқлаштириш, қурол ва унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида давлат томонидан тартибга солиш ва назоратни амалга ошириш вазифаларини Миллий гвардиядан ички ишлар органларига ҳуқуқий жиҳатдан ўтказилишини таъминлаш назарда тутилмоқда.
Шу билан бирга лойиҳада “Қурол тўғрисида”ги Қонунини татбиқ этиш чоралари доирасида, лицензия ва рухсатномалар асосида бажараладиган ҳаракат ва фаолият турларига ўқотар қурол ва унинг ўқ-дориларидан ташқари ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, бошқа ўқотар бўлмаган қурол ва унинг ўқ-дориларини киритиш, шунингдек улар билан қонунга ҳилоф равишда муомалада бўлиш ёки қурол муомаласи қоидаларини бузиш учун жиноий ва маъмурий жавобгарлик чораларини ўрнатиш назарда тутилмоқда. Айниқса, фуқаровий қуролга эгалик қилиш мезонларини қайта кўриб чиқиш назарда тутилмоқда.
Депутатлар айтиб ўтганидек, Лойиҳанинг қабул қилиниши натижасида қурол эгаларининг хукуқлари ва манфаатлари тўлиқ тарзда рўёбга чиқарилишига, уларнинг қурол муомаласи соҳасидаги тартиб-қоидаларга риоя этилишдаги масъулиятини оширилишига, шунингдек уларни бузганлик учун жавобгарлик аниқ белгиланишига, фуқаролар орасида ўқотар қуролдан хавфсиз фойдаланиш ҳамда фуқаровий қуролнинг муомаласи устидан назоратни кучайтиришга эришилади.
Шунингдек, қонун лойиҳаси қурол муомаласи соҳасидаги қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта ишлаб чиқишнинг хуқуқий асослари яратилишига, шунингдек соҳани давлат томонидан тартибга солиш ва назоратни амалга ошириш механизми такомиллаштирилишига хизмат қилиш билан бирга хавфлилик назариясидан келиб чиқиб, пневматик, ярим автоматик ўқотар ов ҳамда паҳтавон, ўқув ва йирик-габаритли қурол турларининг муомаласига қўшимча чекловлар белгиланишига эришилади.
Йиғилишда муҳокама этилган шу ва бошқа қонун лойиҳалари бўйича депутатлар томонидан партия позициясидан келиб чиққан ҳолда таклиф ва муносабатлар билдирилди.
Фикрингизни қолдиринг