Депутатларимиз “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланишди

09.11.2020 19:11:56

Бугун бутун башарият қатори бизнинг ўзбек халқи ҳам коронавирус пандемияси сабаб оғир синов ва қийинчиликларга қарши матонат билан курашмоқда.

Ушбу офатнинг мамлакатимиз ҳаётига салбий таъсирини юмшатиш, фуқаролар саломатлигини асраш, уларни ижтимоий, иқтисодий жиҳатдан ҳимоя қилиш бўйича давлатимиз, ҳукуматимиз томонидан ўз вақтида кўрилаётган чора-тадбирлар ўз самарасини бермоқда.

Мана шундай мураккаб ва таҳликали вазиятда мард ва жасур, олижаноб халқимиз янада жипслашиб, ўзаро ёрдам, меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва аҳиллик каби юксак инсоний фазилатлар соҳиби эканини яна бир бор амалда намоён этиб келаётир.

Мана шундай инсонларни муносиб тақдирлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 августдаги “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан мукофотлаш тўғрисида”ги фармони тасдиқланган эди.       Фармонга кўра, мураккаб вазиятда халқ, фуқаролар тақдирига бефарқ бўлмай, ўзининг хайрли саховатлари билан барчага ўрнак бўлиб келаётган саховатли депутатлар, тадбиркорлар, давлат ва жамоат ташкилотларининг фидойи ходимлари ҳамда бошқа ташаббускор ва фаол фуқаролар “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан мукофотланиши белгиланган.

Бу борада, депутатларимиз ҳам кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан, саховатпеша ва олийжаноб депутатларимиз Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати Офтобой Нишонова ҳамда Халқ депутатлари Фориш туман Кенгаши депутати Музаффар Қозоқовлар томонидан аҳолининг эҳтиёжманд қатлами учун турли кўринишдаги моддий ва маънавий ёрдамлар амалга оширилди.

Муҳтарам Президентимиз томонидан ташкил этилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати ўз фаолиятини бошлаган кунданоқ ушбу ташаббус депутатларимиз томонидан тўла қўллаб-қувватланди.

Хайрли ва савобли ишларда ташаббус кўрсатаётган фидойи фуқароларимиз “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланишди. Мана шундай жонкуяр инсонлар қатори депутатларимиз О.Нишонова ҳамда М.Қозоқовлар ҳам “Меҳр-саховат” кўкрак нишонига муносиб кўрилди.

Бугун шундай мураккаб ва таҳликали вазиятда ўзининг олижаноб ҳислати билан барчага ўрнак бўлаётган депутатларимиз меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва аҳиллик каби юксак инсоний фазилатлар эгаси эканлигини яна бир бор намоён этишди.

Ўктам ҚУРБОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

етакчи мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+