Янгиликлар 636
«Депутатлик гуруҳи фаолияти»
Партиянинг омма орасидаги ҳурмати, обрў эътибори депутатлик корпусларининг фаолияти билан чамбарчас боғлиқ эканини яхши англаган ҳолда «Адолат» СДП Қоровулбозор туман Кенгаши депутатлари жорий йил давомидаги ўз фаолиятини 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»га оид давлат дастуридан келиб чиқиб, амалга оширишни белгилаб олган.
Жорий йилдаги устувор вазифаларини таҳлил қиладиган бўлсак, Қоровулбозор туман Кенгаши депутатлари мазкур вақт давомида партиянинг дастурий вазифаларини амалга оширишда партия электорати ва аҳолининг кенг қатлами билан юзма-юз мулоқотлар ташкил этиб, аъзолик бадаллари тушумини тизимли йўлга қўйиш ва тўлиқ таъминлаш, партия фаолларининг сиёсий билимлари ва фаоллигини ошириш ҳамда жорий йилда бўлиб ўтадиган сайловлар тарғиботига алоҳида эътибор қаратди.
Мазкур вақт давомида бир қатор партия лойиҳаларини ҳаётга татбиқ этиш чоралари кўрилди. Жумладан, партия депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан ўтган даври мобайнида партиянинг «Биз коррупцияга қаршимиз», «Бир адолатчи-юз аёлга ҳимоячи», «Саломатлик йўлида бирлашайлик», «Ёшларни ахборот хуружидан асраймиз», «Муаммо билан юзма-юз» ва «Бир ойда бир иш ўрни« лойиҳалари доирасида жамоатчилик асосида жойларда аҳолини қийнаб келаётган муаммо ва таклифлар ўрганилиб, муаммолар ечимини топишга асосий эътибор қаратилди.
«Бир ойда — бир иш ўрин» лойиҳаси доирасида депутатлар тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида фаолият олиб бораётган «еттилик» билан ҳамкорликда жами 19 нафар хотин-қизлар ва ёшлар иш билан таъминлашга эришилди. Жумладан, «Бўзачи» МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Л.Жўраева томонидан мурожаатига асосан унинг фарзанди Ж.Давлатова 2018 йил мактабни битиргани ва олий ўқув юртига киролмагани, ҳозирги кунда ишсизлигини, ишга кирмоқчи бўлганида мутахассислик сўрашганини маълум қилди. Мазкур мурожаат бўйича фуқарони Ёшларни ишсизлигини камайтириш мақсадида касб-ҳунар мактабларида жорий этилган касбий ўқишлар билан таништирилиб, ўзи қизиққан йўналишда Қоровулбозор касб-ҳунар мактабига қабул қилиниши кўзда тутилди.
«Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи» лойиҳаси доирасида хотин-қизларни турли хил тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоялаш мақсадида «Аёлларни зўравонликлардан ҳимоялаймиз!» мавзуларида жами 7 маротаба учрашувлар ташкил этилиб, 305 нафар хотин-қизлар билан суҳбатлар олиб борилди. Суҳбатлар давомида хотин-қизларга «Ҳимоя ордери»ни бериш тартиблари тушунтирилди.
Халқ депутатлари Қоровулбозор туман Кенгашида фаолият юритаётган партия депутатлари томонидан 9 та депутатлик сўровлари чиқарилиб, 45 маротаба мансабдор шахсларнинг мазкур вақт давомида ҳисоботлари эшитилган. Шунингдек, Қоровулбозор туман Кенгаши депутатлик гуруҳлари томонидан кўриб чиқиш учун доимий комиссияларга 14 та, сессияларга эса 7 та масалалар киритилди. Натижада сессия ва доимий комиссияга киритилган масалалардан келиб чиқиб, аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан масъул мансабдор шахсларга аниқ топшириқлар берилди ҳамда Кенгашнинг тегишли комиссия томонидан қарорлар ижроси назоратга олиниши белгиланди.
Депутатларнинг фаолиятига назар ташласак, жойлардаги мавжуд муаммоларни «Маҳаллабай» ва «хонадонбай» тарзида ўрганиш мақсадида тумандаги кўпгина аҳоли хонадонларига бориб, улар билан юзма-юз учрашиб, фуқароларнинг муаммоларини ўрганишмоқда. Ишсиз юрган фуқароларини иш билан таъминлашмоқда. Кам таъминланган оилаларга беминнат ёрдам кўрсатиб келишмоқда.
Шу билан бирга депутатлик гуруҳи аъзолари Нурали Эшмуродов ва Меҳринисо Бобоназарова томонидан бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказиш, муҳим тармоқ ва соҳаларда мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан тегишли таклифларни ишлаб чиқишга бағишланган қатор тадбирлар ўтказилди.
Депутат Нурали Эшмуродовнинг саъй-ҳаракатлари билан туманидаги «Тинчлик» ва «Чўлқувар» МФЙларнинг ачинарли ҳолга келиб қолган ички кўча йўллари таъмирланиб, барча кўчаларига тунги ёритиш чироқлари ўрнатилди. Аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлиб келаётган муаммолар бугунги кунда ташаббускор депутат томонидан ўз ечимини топаётганидан Қоровулбозорликлар жуда мамнун.
Депутат ташаббуси билан партиянинг «Саломатлик йўлида бирлашайлик» лойиҳаси доирасида тумандаги барча МФЙ ҳудудида яшовчи «Аёллар дафтари»га киритилган, ногирон фарзанди бор ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди. Бунда МФЙлар ҳудудида жойлашган оилавий поликлиника шифокорлари маҳалладаги хонадонларга ташриф буюриб, фуқароларни бирма-бир тиббий кўрикдан ўтказдилар.
Ҳудуддаги тадбиркорлар билан доимий равишда олиб борилаётган ҳамкорлик ишлари натижасида «1+1»лойиҳаси доирасида ёшларимизга тадбиркорлик ва савдо-сотиқ сирларини беминнат ўргатиш ишлари йўлга қўйилган бўлиб, ёшларни ҳаётда ўз ўринларини топишда кўмаклашиб келинмоқда.
Депутат Меҳринисо Бобоназарова томонидан партиянинг «Сиёсий-ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш-демократик жамият пойдевори» лойиҳаси доирасида ҳафтанинг сешанба куни тумандаги 7та МФЙда навбатма-навбат бўлиб, ҳудуддаги уюшмаган аҳоли, хусусан уюшмаган ёшлар билан учрашиб, сўнги ҳафта давомида юртимизда рўй берган муҳим воқеалар, яъни Республика миқёсида қабул қилинган Қонунлар ҳамда Президент қарор ва фармойишларнинг қисқача тафсилоти ҳақида, шунингдек, жаҳонда рўй бераётган муҳим воқеалар ҳақида сиёсий ўқувлар ўтказиб келинмоқда. Январдан март ойигача жами МФЙларда сиёсий ўқувлар ўтказилиб, унда 900 нафар уюшмаган аҳолининг иштироки таъминланди.
Асосий мақсад партия депутатларининг аҳоли билан мулоқотини янада жадаллаштириш орқали жойлардаги ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, суд-ҳуқуқ, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларидаги ислоҳотларга тўсиқ бўлиб келаётган муаммоларни ўрганиб, муаммолар ечимини топишга асосий эътиборни қаратиш натижасида халқнинг партияга бўлган ишончини ошириш демакдир. Партиямиз дастурий ғоялари, электорат манфаатларидан келиб чиқиб, бошқарув идоралари олдига долзарб масалаларни қўйиш, юзага келган муаммоларни халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши сессиялари кун тартибига киритиш ва ижобий ҳал этиш маҳаллий Кенгашларга сайланган депутатлар ва депутатлик гуруҳларининг фаоллигига кўп жиҳатдан боғлиқ. Партиямиз томонидан илгари сурилаётган ғояларга кенг жамоатчиликда хайрихоҳликни ошириш ва ҳаётга татбиқ этиш партиянинг маҳаллий Кенгашларидаги депутатлик гуруҳлари зиммасига катта масъулият юклайди
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, депутатлар халқ орасида партиянинг обрўси ва партияга бўлган халқ ишончининг ортишида асосий кўприк вазифасини ўтайди. Демак, депутат ва депутатлик гуруҳи аъзолари халқ манфаати йўлида олиб бораётган кундалик ишларни ўз вақтида тўғри ва самарали ташкил этиши зарур деб ўйлайман.
Моҳигул Раҳимқулова,
«Адолат» СДП
Бухоро вилоят Кенгаши
матбуот котиби.
Фикрингизни қолдиринг