Янгиликлар 2250
Депутатлик сўрови: Маҳаллага банкомат ўрнатилди
Фарғона вилояти Фарғона шаҳрининг 4-“Тараққиёт” сайлов округи ҳудудида шаҳарнинг “Тинчлик”, “Гулистон” ва “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд. Шу билан бирга, 2-сонли шаҳар шифохонаси, шаҳар Сил касалликлари шифохонаси, 3-сонли оилавий поликлиника, 7-, 22-сонли умумтаълим мактаблари мактабгача таълим ташкилотлари, ишлаб чиқариш ва аҳолига хизмат кўрсатиш объектларида минглаб ходимлар меҳнат қиладилар. Уларнинг барчаси пластик карталарига ўтказилаётган ойлик маошларини нақдлаштириш учун шаҳар марказига боришига тўғри келади.
Мазкур ҳудудда истиқомат қилиб келаётган талабалар, пенсионер ва нафақахўрлар ҳам банкомат зарурати юзасидан мурожаат қилишди.
Мен ҳам ўз ваколатимдан фойдаланган ҳолда Фарғона шаҳар, Мурувват кўчасида жойлашган 2-сонли шаҳар шифохонаси ёки 3-сонли оилавий поликлиника атрофига нақд пул ечиш учун банкомат ўрнатиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Фарғона вилоят Бош бошқармаси бошлиғи Т.Қундузовга депутат сўровини юбордим.
Натижада, Фарғона шаҳар, Мурувват кўчасида жойлашган “Барака” савдо марказига банкомат ўрнатилди. Ушбу банкоматдан ҳозирча “Humo” пластик карта эгалари фойдалана олишяпти. Тез орада “Uzcard” пластик карта эгалари учун ҳам банкомат ўрнатилиши белгиланган.
Бунёд АХМАДАЛИЕВ,
Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутати
Фикрингизни қолдиринг