Депутатлик сўровидан сўнг 41 йиллик симёғочлар алмаштирилди

15.07.2021 16:07:48

Ўзбекистон “Адолат” СДП Зангиота тумани  кенгаши фаолларидан иборат ишчи гуруҳ ташаббуси билан партиянинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида жойларда ҳар ҳафтада олиб борилаётган юзма-юз мулоқотлар бесамар кетмаяпти.

Партиянинг туман кенгаши раиси М.Халилова, Халқ депутатлари Зангиота тумани Кенгаши депутати В. Сулаймонова,  тумандаги “Ниҳол”, “Олмазор” маҳалла раислари М.Махмудова, З.Маслановалардан иборат ишчи гуруҳ аъзолари фуқаролар хонадонида бўлиб, ечимини кутаётган масалаларни ҳал қилишда фаоллик кўрсатмоқда.

Жумладан, бу борада ишчи гуруҳ юқорида номи келтирилган маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи  аҳоли билан юзма-юз суҳбатлар олиб бориб, уларнинг мурожаатларини  ўрганиб чиқди.

Таъкидланишича, мазкур маҳаллалар аҳолиси бундан 41 йил олдин ўрнатилган эски симёғочлар яроқсизлигидан азият чекиб келган.

Муаммо юзасидан депутат В. Сулаймонова туман электр таъминоти корхонаси бошлиғи номига депутатлик сўрови юборди.  Масала тез фурсатда ижобий ҳал этилиб, “Ниҳол”, “Олмазор” маҳаллаларидаги эскирган симёғочлар 35 дона темир-бетон устунларига алмаштирилди. 

Ҳозирги кунда кабель тармоқларини тортиш ишлари давом эттирилмоқда.

 

Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+