Янгиликлар 1419
Депутатлик сўровидан сўнг беморга йўлланма берилди
Фарғона вилоятининг Риштон туманида туғилган Рўзали Аҳмадалиев 22 йилдан буён бронхиал астма сурункали ўпка касаллиги билан курашиб келмоқда. Ҳозирда 2-гуруҳ ногирони. Икки ой олдин Фарғона вилояти пульмонология бўлимида ўпкадан қон кетиб, даволаниб чиқди, лекин натижа бўлмади. Аҳволи кундан кунга оғирлашиб бораётганлигини билдириб, Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгашига мурожаат қилди.
Мурожаатни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Шерзод Каримов ўрганиб чиқиб, вилоят соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Х.Мамаджановга депутатлик сўрови юборди. Депутатлик сўровида 1993 йилда Риштон туманида туғилган Р.Аҳмадалиевнинг 05.10.2020 кунги онлайн мурожаатига асосан, узоқ йиллардан буён сурункали бронхиал астма касаллиги билан азоб чекиши, ҳозирги кунда аҳволи оғирлашиб, беморнинг ўпкасидан қон кетаётгани, оилавий шароити, моддий аҳволи оғирлиги, Республика даражасида даволаниш учун унга тезкор равишда имтиёзли тиббий йўлланма (ордер) зарурлиги билдирилган. Беморнинг паспорт нусхаси, касаллик тарихи, ногиронлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этилган.
Депутатнинг мурожати жавобсиз қолмади. Рўзали Аҳмадалиевга йўлланма берилди.
Саломатлик инсоннинг энг катта бойлиги. Шароитим оғирлиги учун ёрдамга муҳтож эдим. Менга кўмак берган партия ходимлари, депутатимизга миннатдорчилик билдираман.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Фарғона вилоят кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг