Депутатлик сўровидан сўнг, ер майдони ажратилди

05.06.2021 17:06:38

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 августдаги “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланган эдии. Ушбу қарорга мувофиқ, 2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбиирлари дастури тасдиқланган. Мазкур қарор лойиҳасида Сўх туманини барча маҳаллалар ҳудудидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган ерларни ўзлаштириш орқали фуқароларга 20 сотихдан дала томорқа ажратиб бериш кўрсатилган.

Жорий йилда 8-“Ҳазрати Али” маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳоли билан  Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сўх туман Кенгаши депутати С.Нишоновнинг учрашуви ташкил этилган эди. Учрашувда фуқаролар дала томорқа учун ер ажратиб беришда амалий ёрдам сўраб депутатга мурожаат қилишган. Ушбу мурожаатга асосан депутат С.Нишонов Сўх туман ҳокимига ўзининг депутатлик сўровини юборган эди. “Ҳазрати Али” МФЙ маъмурий ҳудудидан  қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган ер майдонлардан туман кенгаши депутати С.Нишоновни  сўровига асосан 6 нафар фуқароларга Сўх туман ҳокими ўринбосари М.Мавлонов томонидан дала томарқа учун 20 сотехдан ер майдон ажратиб бериш тўғрисида Сўх туман ҳокимининг қарори чиқариб берилди.

-Биз очиғи, бу масалада кўплаб мурожаатлар қилган эдик, лекин ҳалигача бу мурожаатимиз, муаммойимиз ечимсиз қолиб кетаётган эди. Депутатнинг амалий ёрдам кўрсатгани уларнинг чинакам халқ учун хизматда бўлаётганини кўриб севиндик. Энди 20 сотих томорқадан рўзғоримни тебратиш учун турли экинлар экиб, деҳқончиликни бошлайман. Бизни эшитадиган, тушунадиган ва муаммоларимизни ўртага ташлаганда ҳал этиб беришдан толмайдиган депутатларимиз омон бўлишсин, - дейди янги ер майдон эгаси Мақсуджон Каримжонов.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик

партияси Фарғона вилоят

 Кенгаши матбуот хизмати

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+