Янгиликлар 1828
Депутатлик сўровидан сўнг онахонга ногиронлик араваси берилди
Фарғона вилоятининг Фурқат тумани Катта янги қишлоғида яшовчи Шарофатхон опа Тўхтаева кўп йиллардан буён бўғим оғриғи касаллиги билан даволаниб келади. Саломатлигининг оғирлиги ҳамда юришга қийналаётганлиги сабабли ногиронлик аравачасига муҳтож эди. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Акмалжон Қамбаров туман тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими раҳбари А.Хамзаевга мазкур масалада мурожаат қилиб, депутатлик сўрови юборди. Қувонарлиси, бир ҳафта муддатда мурожаат ижобий ҳал этилди.
Шарофат опани қувонтириш мақсадида туман ҳокимлиги котибият мудири И.Жўраев, туман тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими раҳбари А.Хамзаев билан бирга депутат хонадонга кириб бордилар. Уларга самимий тилакларини билдириб, онахоннинг дуосини олишди.
Инсон тафтини инсон кўтаради, – дейди онахон. – Дардимизни эшитган, кўнглимизни кўтарган, кўмагини берган инсонлар доимо халқимиз эъзозида бўлишсин. Бизларга куч, тиргак бўлишлари учун ҳамиша умрлари зиёда бўлишларини тилайман.
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати
Фикрингизни қолдиринг