Янгиликлар 2023
Депутатлик сўровидан сўнг симёғочлар тўғирланди
Миробод туман “Олтинкўл” маҳалласи Фарғона 2-тор кўчаси 99 уй олдида жойлашган симёғочнинг қийшайиб қолгани ҳамда йиқилиш хавфи борлиги бўйича шу маҳаллада яшовчи фуқаро Лола Ахметова Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Ташпўлат Матибаевга мурожаат билан чиқди.
Натижада зудлик билан “Электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар бошқармасига хабар берилди. Дарҳол мутахассислар етиб келиб, масалани ҳал қилди. Симёғочлар тўғирланди. Шунингдек, ушбу кўчанинг 46 уй олдидаги ГРПдан газ хиди чиқаётганлиги ва хонадонлар учун ноқулай жойлашганлиги устидан фуқаро Зулайхо Умарова депутатга мурожаат қилди. Бу муаммо ҳам Миробод туман газ фойдаланиш хизматига депутат орқали етказилиб, келиб чиқиши мумкин бўлган хавфнинг олди олинди. Маҳалла аҳлининг розилиги олинган ҳолда жорий йилнинг октябрь ойи охирига қадар газ ГРП бошқа ерга кўчирилиши режалаштирилди.
Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент шаҳар Кенгаши
матбуот котиби
Фикрингизни қолдиринг