Янгиликлар 5760
Депутатликка номзодлар халқ ишончига кирмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга сайланадиган депутатлик сайловларига оз муддат қолди. Ушбу кам муддат оралиғида депутатликка номзод этиб кўрсатилганлар имкон қадар ўз дастурлари билан халқни яқиндан таништиришмоқда.
Шундай таништирув учрашувларидан бири жорий йилнинг 27 ноябрь куни Ховос, Сирдарё, Боёвут туман ва Ширин шаҳарларида ташкил этилди. Унда Ўзбекистон “Адолат” СДПдан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига кўрсатилган номзод Қудратов Инъомжон Саттарқулович ҳамда Халқ депутатлари вилоят ва Ховос туман Кенгашларига тузилган 33-Қаҳрамон сайлов округидан кўрсатилган номзодлар Эрбеков Илҳом Жўрабекович, 30- “Ширин” сайлов округидан Маматқулов Баходир Абдуғаниевич, 20-Пахтазор сайлов округидан Каратаев Фаҳриддин Хурсандовичлар йиғилган халқ олдида ўзларининг илгари сураётган сайловолди дастури ҳусусида маълумот беришди. Бу ғоялар партия сайловолди дастурига ҳамоҳанг тарзда халқчил эканлиги эътироф этилди.
Бехзод АБДУЛЛАЕВ,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Сирдарё вилоят Кенгаши
раис ўринбосари
Фикрингизни қолдиринг