Янгиликлар 1142
Депутатнинг ҳисоботи самарали кечди
Аввал хабар берганимиздек, депутатларимиз сайловчилари ҳузурида бўлиб, йил якуни бўйича, амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисобот бермоқдалар.
Бугун, Халқ депутатлари Боғот туман Кенгашига 27 «Оқ олтин» сайлов округидан сайланган депутат Ф. Давлетов «Оқ олтин» маҳалласида жорий йилда қилган ишлар бўйича сайловчиларга ҳисобот берди.
Йиғилишда сайловчиларни қийнаб келган 38 тадан зиёд муаммоларнинг 12 таси жойида ҳал қилиниб, қолганлари тегишли ташкилотларга жўнатилган депутатлик сўровлари орқали ижобий ҳал этилди.
Депутат томонидан амалга оширилган ишлар оммавий ахборот воситалари орқали 12 марта, интернет ижтимоий тармоқлар орқали 20 марта ёритилишига эришилди.
Йиғилишда ҳисобот даврида депутатнинг аралашуви билан бир қанча муаммолар ижобий ечимини топиб, сайловчилар азият чекиб келаётган муаммолар бартараф этилгани мамнуният билан эътироф этилди.
Шунингдек, йиғилиш давомида сайловчилар томонидан бир қатор муаммолар ўртага ташланди ва муҳокама этилди.
Жумладан, «Бирлашув» кўчасида яшовчи Рўзимат Қазақов ички йўлларни таъмирлаш, электр симларини янгилаш, маҳалла аҳолисини бепул кўмир билан таъминлаш каби масалаларни ўртага ташлади ва муҳокама этилди.
Мурожаатлар депутат Ф.Давлетов томонидан эътиборга олинди ва ўрганишлардан сўнг тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови чиқариш кўзда тутилди.
Мухтасар айтганда, депутатнинг масъулият билан олиб бораётган фаолияти сайловчиларининг яшаш шароитини бир мунча ўсишида хизмат қилмоқда.
Саодат МАШАРИПОВА,
“Адолат” СДП Боғот туман “Аёллар қаноти” раиси
Фикрингизни қолдиринг