Янгиликлар 829
Депутатнинг онахонга Наврўз туҳфаси
Эҳтиёжманд оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Қувасой шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзоси Муҳсинжон Меҳмоновни бу борада амалга ошираётган ишлари халқимиз орасида партия нуфузини оширишга хизмат қилмоқда.
Наврўз байрами арафасида депутат ташаббуси билан Қувасой шаҳар, Кокилон МФЙ, Равнақ кўчаси 21-уйда яшовчи Рабахон Жалолова ҳолидан хабар олинди. Онахон бир неча йиллардан буён бир мустақил юролмай қолгани боис, ўзгалар парваришига муҳтож эди.
Муҳсинжон Меҳмонов томонидан Робахон Жалоловага электрон ногиронлар аравачаси туҳфа этилди. Бу туҳфадан боши кўкка етган онахон эзгу ишларга бош бўлаётган Президентимизни, депутатларни дуо қилиб, юртга тинчлик –омонлик тилади.
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Фарғона вилоят Кенгаши.
Фикрингизни қолдиринг